Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Жастин Трюдога ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Канада бош вазири Жастин Трюдога Квебек шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлганлиги муносабати билан самимий таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳат олганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, Канаданинг Квебек шаҳридаги ислом маданий маркази масжидида отишма рўй бериб, ҳужум натижасида камида олти киши ҳалок бўлган, саккиз киши яраланган эди.
Мавзуга оид
23:15 / 24.08.2025
Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади
12:01 / 10.03.2025
“Трампнинг сиёсатдаги “қиморбозлигини” Канада тушунолмаяпти” – АҚШ барибир савдо божларини жорий қилди
00:26 / 06.03.2025
Трамп Канада товарларига божлар жорий этилганидан кейин Трюдо билан қўнғироқлашди
23:56 / 04.03.2025