Жаҳон | 11:22 / 03.02.2017
10501
1 дақиқада ўқилади

Трамп янги фармонларни имзолайди

фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп 3 февралда янги фармонларни имзолайди, деб маълум қилди Оқ уй.

Фармонлар мазмуни ошкор қилинмаган.

Трамп лавозимини бажаришга киришгандан кейин бир неча фармонлар, жумладан Яқин Шарқ ва Африкадаги 7 та давлат фуқароларига АҚШга киришни чеклаш, қуролли кучларнинг қайта шакллантирилиши ҳақидаги фармонларни имзолашга улгурди. АҚШ президенти киберхавфсизлик ҳақидаги фармонни имзоламоқчи бўлган, бироқ бу ниятидан қайтганди. 

Трамп 3 февралда стратегия ва сиёсат бўйича янги форумда иштирок этади. Бу форумда бир қатор нуфузли америкалик тадбиркорлар ҳам қатнашади. Куннинг 2-қисмида Трамп ўзининг Флоридадаги Мар-а-Лаго деб номланган ерига йўл олади ва у ерда дам олиш кунлари бир неча учрашувлар ўтказади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид