09:22 / 04.02.2017
8932

ОАВ: Эрон АҚШга қарши жавоб санкциялар киритмоқчи

Эрон Вашингтон томонидан санкциялар кенгайтирилишини ноқонуний деб атади ва АҚШнинг баъзи фуқаролари ва ташкилотларига қарши жавоб санкциялари киритишга ваъда берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Эрон ташқи ишлар вазирлигида Американинг янги санкциялари Теҳрон билан ядровий келишув бўйича Вашингтон ўз зиммасига олган мажбуриятлар ва БМТ резолюциясига мос келмаслиги айтилди.

"АҚШнинг санкцияларига жавобан Эрон ҳудудий террорчилик ташкилотларига ёрдам бераётган ва уларни молиялаштираётган АҚШнинг баъзи юридик ва жисмоний шахсларига санкциялар киритади", дейилган Эрон ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотда.

Аввалроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Флинн Вашингтон Теҳроннинг АҚШ манфаатларига путур етказувчи ҳаракатларига бошқа чидаб турмаслигини айтганди. 

Top