09:13 / 05.02.2017
26660

Мусулмон давлатлар фуқароларига АҚШга киришга рухсат берилди

АҚШ Давлат департаментида президент Дональд Трампнинг иммиграция фармони таъсири остига тушувчи 7 та мусулмон давлатининг АҚШ визасига эга фуқаролари АҚШга ҳеч қандай муаммоларсиз сафар уюштиришлари мумкинлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.    

"Биз визаларнинг вақтинчалик тақиқланишини бекор қилдик. Амал қилувчи визалари бўлган шахслар АҚШга кира оладилар", деб айтган департамент расмий вакили. 

Аввалроқ бир қатор авиакомпаниялар АҚШга кириши тақиқланган 7 та мусулмон давлати фуқароларини АҚШга учувчи самолётлари бортларига қўя бошлаганлари маълум қилинган.    

Top