Жамият | 15:01 / 05.02.2017
10158
1 дақиқада ўқилади

Видео: Англиялик киши кучли довул вақтида денгизда чўмилишга қарор қилди

Англиянинг Девон графлигидаги Долиш шаҳрида кучли довул вақтида денгизда чўмилишга қарор қилган кишини видеога олишди.

"Долишда эрта тонг. Қандайдир ақлдан озган киши эса денгизда чўмилмоқда", — дея видео муаллифи Пол Жонсон ҳодисага изоҳ берган.

Ролик аввалида денгиз суви қирғоқдаги темирйўлга қандай отилаётганини кўриш мумкин. Шундан сўнг автор камерани денгиз томонга қаратади ва сувдаги одамга кўзи тушади. Бу одам чўкмаётган, айнан чўмилаётганди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Daily Mirror нашрининг аниқлик киритишича бу вақтда Девон графлиги ҳудудида шамол тезлиги соатига 110 километрни ташкил қилмоқда эди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид