08:26 / 06.02.2017
5419

Бундеслига. Голларга бой тур якунланди

Германия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган учрашувлар ниҳоясига етди. Якшанба кунги дастурдан ўрин олган икки учрашув голларга бой кечди.

«Аугсбург» ўз уйида «Вердер»ни қабул қилиб, иродалаи ғалабага эришди. Ҳисобда ортда бораётган жамоа аввалига 79-дақиқада Ку Чжа Чхолнинг голидан кейин ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Альдо Бобадилья жамоага ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Айнтрахт» эса ўз уйида мавсумни ўта бўш ўтказаётган «Дармштадт»ни қабул қилиб ишончли тарзда ғалаба қозонди ва турнир жадвалида яна 3-ўринга кўтарилиб олди.

Германия бундеслигаси, 19-тур

Аугсбург – Вердер 3:2 (1:1)
Голлар: Шмид (28), Ку Чжа Чхол (79), Бобадилья (90+4) – Гебре Селассие (26), Крузе (65, пенальти).
Аугсбург: Хитц, Гауэлеу, Макс, Верхаг, Хинтереггер, Шмид (Тайгль, 63), Кор, Халил Алтынтоп (Качар, 53), Ку Чжа Чхол, Чжи Дон Вон, Бобадилья.
Вердер: Видвальд, Сане, Бауэр, Гебре Селассие, Гарсия, Бартельс (Юханнссон, 66), Юнузович, Дилэйни, Велькович, Гнабри (Фритц, 90), Крузе.

Айнтрахт Ф – Дармштадт 2:0 (0:0)
Голлар: Хасебе (74, пенальти), Ребич (83).

Айнтрахт Ф: Градецки, Очипка, Абраам, Вальехо, Чендлер, Гачинович (Баркок, 85), Хасебе, Маскарель (Безушков, 88), Хргота (Тарашай, 75), Ребич, Майер.
Дармштадт: Эссер, Федецкий, Холланд, Сулу, Милошевич, Сэм (Сиригу, 62), Гондорф, Розенталь, Хеллер, Нимайер (Олтинтўп, 79), Бойд (Чолак, 68).

Top