20:04 / 06.02.2017
4855

Кувайтдаги янги опера театрида йирик ёнғин содир бўлди

Кувайтдаги Шайх Жобир ал-Аҳмад ал-Кувайт маданий маркази ёки Кувайт опера театри номи билан машҳур бинода йирик оммавий ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида GulfNews нашрида хабар берилди

Кувайт ахборот агентлиги қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот бермади. 

Кувайт ёнғинга қарши хизмат экипажи ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлганлиги маълум қилинди. 

Манбага кўра, ёнғин муҳандислар хонасида бошланган ва ўт ўчирувчилар уни ўчиришнинг уддасидан чиқишган. 

Мамлакат ИИВда ёнғин натижасида қурбонлар бўлмаганлиги тасдиқланди. 

Мазкур театр 2016 йилнинг октябрида амир, шайх Сабаҳ ал- Аҳмад ас-Сабаҳ томонидан очиб берилган. Опера театри 2000 кишини ўз ичига сиғдира олади. Маълумотларга кўра,  уни бунёд этиш ишларига 775 миллион доллар сарфланган. 

Мазкур маданий марказ тақдимотида италиялик тенор Андреа Бочелли, кувайтлик бир қатор қўшиқчи, артист ва ижрочилар иштирок этишган.

 

 

Top