Жаҳон | 17:46 / 08.02.2017
7696
1 дақиқада ўқилади

Қизил Хоч ташкилотининг 6 ходими Афғонистонда ўлдирилди

Афғонистонда Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг 6 нафар ходими ўлдирилган, яна 2 нафар ходими бедарак йўқолган.

Ташкилот твиттерида маълум қилинишича, бу ҳодиса Афғонистон шимолидаги Жузжон вилояти ҳудудида рўй берган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид