Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 745 та марафон иштирокчиси 97 ёшида вафот этди
745 та марафонда иштирок этган америкалик Дон Макнелли 97 ёшида вафот этди, деб маълум қилди Фэйрпорт шаҳридаги (Нью-Йорк штати) дафн уйларидан бири ходимига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.
Макнеллининг илк марафони 1969 йилдаги Бостон марафони бўлган. Кейинчалик у АҚШнинг барча штатлари, Канаданинг барча вилоятлари ва ҳаттоки Антарктида уюштирилган бундай марафонларда иштирок этган.
У, шунингдек, Панаманинг бутун ҳудуди бўйлаб югуришда, АҚШнинг бутун ҳудуди бўйлаб эстафетада ва Нью-Йоркдаги Empire State Building осмонўпар биносининг энг юқори – 103-қаватига югуришда иштирок этган.
Макнелли 2006 йилда 86 ёшида 744-марафонини югуриб ўтган. Бироқ у 2010 йилда 90 ёшида эса 745-марафонида югуришга чиқиб, кейин уни барвақт тарк этишига тўғри келган.
Мавзуга оид
23:27 / 17.01.2026
АҚШдаги ўқитувчилар хавотирда: зумерлар ўқишни унута бошлади
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
21:35 / 17.01.2026
АҚШда рекорд даражада кўп мигрант ушланди
20:58 / 17.01.2026