17:19 / 12.02.2017
8433

Эрдўған Ал-Бобнинг ИШИДдан деярли озод этилиш арафасида эканини маълум қилди

Суриянинг Ал-Боб шаҳри тез орада ИШИД жангариларидан халос бўлади. Бу ҳақида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг баёнотига асосланиб, "Анадолу" нашри хабар берди

"Шаҳар шифохонасининг стратегик аҳамиятга эга корпуси ИШИД террорчиларидан озод қилинганидан кейин шаҳарнинг ИШИДдан буткул халос бўлишига оз вақт қолди. Террорчилар шаҳарни тарк этишмоқда", - деди Туркия раҳбари.

Ҳозирга келиб Ал-Боб тўлиқ блокланган, шаҳарда жанг кетмоқда. Турк ҳарбийлари шаҳар узра назорат ўрнатганидан сўнг "Мюнбич ва Раққани озод қилиш масаласи долзарблашади", деди Эрдўған. У бу масала Вашингтоннинг янги маъмурияти билан муҳокама қилинаётганини таъкидлади.

Top