13:49 / 13.02.2017
25729

АҚШ Ўзбекистоннинг бош сайёҳлик масканини маълум қилди

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони жаҳон сайёҳлик харитасида акс эттирилди. Америкаликлар томонидан жаҳон мамлакатларининг диққатга сазовор жойлари акс эттирилган харитада Регистон Ўзбекистоннинг асосий диққатга сазовор жойи сифатида қайд этилган. 

Фото: Index.uz

Саёҳатчилар учун турли маълумотларни тақдим этиш билан шуғулланувчи Американинг TripAdvisor компанияси, ўз таснифи бўйича жаҳон мамлакатларининг энг диққатга созовор жойларининг харитасини тузиб чиқди. Унда Ўзбекистонда Регистон майдони қайд этилган. 

Ўзбекистон қўшниси Афғонистонда, харита муаллифларига кўра, Бобуршоҳ қабри энг диққатга сазовор жойдир. Ҳиндистонда Тож Маҳал, Қозоғистонда баланд тоғли Медео маскани, Қирғизистонда Ола-арча ўрмони, Тожикистонда Рўдакий парки, Туркманистонда «Дарвоза» газ кратери эътиборга молик жойлар сифатида қайд этилган.

Top