Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рио-де-Жанейродаги Олимпия иншоотларининг ҳозирги хароб аҳволи (фото, видео)
Чиқиндилар, лой ва бутунлай харобазор. Олимпия ўйинларидан олти ой ўтиб, Рио-де-Жанейродаги йирик спорт иншоотлари жуда аянчли аҳволда: машҳур “Маракана” стадиони хароб ҳолатда, сузиш бассейнлари қуриб қолган, гольф майдони эса лойга тўла.
Қуйида Риодаги машҳур спорт объектларининг ҳозирги аҳволи тасвирланган суратларни тақдим этамиз.
Фото: AFP
Фото: Reuters
Ҳаммасидан ҳам “Маракана” стадионининг аҳволи аянчли. Қуртлар майсаларни еб тугатган, ойналар синдириб ташланган, томошабинлар ўриндиқлари эса юлиб олинган ва синдириб ташланган. Январь ойи охирида маҳаллий электр энергия компанияси стадионни жуда ҳам катта миқдордаги қарзлари туфайли чироқларсиз қолдирди.
Бундан ташқари, стадион бир неча бора жиноятчилар томонидан ҳужумга учради. Ўғрилар бу ердан ўт ўчириш қурилмалари, ичаклар, телевизорлар ва шарафига арена номланган журналист ҳамда ёзувчи – Марио Фильянинг бронза ҳайкалини ўмариб кетишди.
Фото: Associated Press
Фото: Associated Press
Фото: Associated Press
Фото: Associated Press
Сув спорти турларига мўлжалланган ҳовуз қуриб қолди ва машғулотлар учун яроқсиз ҳолга келди. Икки арена, теннис маркази ва велодром ҳам харобазорга айланган.
Фото: Reuters
Фото: Reuters
Спорт иншоотлари етарли даражада ўйинчиларни жалб эта олмаганлиги, Олимпия қишлоғидаги турар-жойлар эса маҳаллий аҳоли учун қимматлик қилгани учун хароб ҳолатга келди.
Фото: Reuters
Бразилия спорт вазирлигидан маълум қилишларича, спорт объектлари жисмоний шахсларнинг ўзаро келишуви асосида қурилган. Бироқ сиёсий инқироз ва мамлакатда ҳукумат ўзгарганидан сўнг келишувлар ўз кучини йўқотди.
Фото: Associated Press
Февраль бошида Олимпия волейбол стадионида мусобақалар бўлиб ўтди. Ўйинни томоша қилишга келган ишқибозлар Олимпия боғининг ҳолатидан даҳшатга тушиб, уни давлат пулларининг ҳавога сочиб юборилиши, деб аташди.
The Guardian газетаси эса Рио-де-Жанейродаги спорт иншоотларининг ҳозирги аҳволига бағишланган ўз видеосини тақдим этди.
Маълумот учун, Рио-де-Жанейрода Олимпия ўйинлари 2016 йилнинг 5-21 август кунлари бўлиб ўтганди...
Мавзуга оид
11:57 / 30.10.2025
Риодаги қонли рейд: қурбонлар сони 130 кишидан ошди
10:11 / 30.10.2025
Бразилияда наркомафияга қарши операция: деярли 120 киши ҳалок бўлди
16:12 / 29.10.2025
Риода жиноий тўдага қарши қонли рейд: полиция амалиёти чоғида 64 киши ҳалок бўлди
14:22 / 15.01.2024