23:11 / 16.02.2017
8918

Apple‘нинг навбатдаги тақдимоти санаси маълум қилинди

Фото: Justin Sullivan / Getty Images

Apple корпорацияси ҳар йили ўтказиладиган WWDC 2017 тадбири ўтказиладиган санани маълум қилди. 

Маълум қилинишича, тадбир Сан-Хосе шаҳридаги McEnery Convention Center’да 2017 йил 9 июнда ўтказилади. Охирги марта  WWDC бу шаҳарда 2002 йилда ўтказилганди. Тадбир ўтказиладиган зал ўз ичига 6 мингдан кўпроқ одамни сиғдира олади. Тақдимот иштирокчиларининг рўйхатга олиниши 27 мартдан бошланади. 

Тахмин қилинишича, тақдимотда компаниянинг янги операцион тизимлари: macOS, iOS, watchOS ва tvOS‘нинг янги версиялари тақдим қилинади. Таҳлилчиларнинг фикрича, тадбирда янги iPad планшетлари ҳам намойиш қилинади.

Apple аввалги тақдимотида iPad Pro қурилмасининг охирги авлодини намойиш қилганди. Ушбу планшет компаниянинг 256 гигабайт доимий хотира олган биринчи мобил қурилмаси бўлган.

Top