Ўзбекистон | 10:40 / 17.02.2017
49548
2 дақиқада ўқилади

«Туркистон» ва «Истиқлол» санъат саройлари Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфидан чиқарилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Истиқлол» ва «Туркистон» санъат саройларини янги тузилган Маданият вазирлиги тасарруфига ўтказишга кўрсатма берди. Шу вақтгача бу саройлар Тошкент шаҳар ҳокимияти ихтиёрида эди.

Бу қарор маданий-оммавий тадбирларни юқори даражада ўтказишни кенгайтириш мақсадида қабул қилинган. Уларнинг ўз даромадлари билан қопланмайдиган қисмидаги харажатларини молиялаштириш учун республика бюджетидан маблағ ажратилиши белгиланган.

«Истиқлол» санъат саройи - Ўзбекистондаги асосий концерт зали бўлиб, 1981 йилда очилган. 2006 йилгача Халқлар дўстлиги саройи деб номланган.

«Туркистон» санъат саройи Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан 1993 йилда очилган. 2та - қишки ва ёзги заллардан иборат. Қишки зал 896 кишига мўлжалланган, бу ерда одатда расмий тадбирлар ва концертлар ўтказилади. Ёзги зали 3200 нафар ташриф буюрувчини сиғдириш имконига эга. Мазкур залда кўпроқ ёшларбоп тадбирлар, маҳаллий ва хорижий санъат арбоблари концертлари бўлиб ўтади.

Мавзуга оид