SpaceX компанияси Марсга илк парвозни 2020 йилга қолдирди
АҚШнинг SpaceX компанияси Марсга илк парвозни 2 йил кейинга, яъни 2020 йилга қолдирди. Бу ҳақда компания президенти Гвинн Шотвелл маълум қилди, деб хабар бермоқда The Verge нашри.
"Биз 2018 йилни мўлжал қилгандик, бироқ бизга кўпроқ захиралар кераклиги ҳамда экипаж ва Falcon Heavy ракетасини тайёрлаш дастурларига кўпроқ эътибор қаратишимиз кераклигини ҳис қилдик", деб айтди Шотвелл. Унинг айтишича, янги ракетанинг илк парвози 2017 йил ёзига мўлжалланган.
2016 йил апрелда SpaceX Қизил сайёрага юбориладиган илк коинот кемаси Red Dragon’ни 2018 йилда бу сайёрага жўнатмоқчилиги маълум қилинганди. Шундан кейин Марсга ҳар 26 ойда ракеталар учириш режалаштирилган. Компания раҳбари Илон Маск 2025 йилгача Марсга биринчи инсонни юборишга ваъда берганди.
2016 йил 28 сентябрда Маск сайёралараро транспорт тизими ITS лойиҳасини тақдим қилганди. Бу тизим Марсни эгаллаш учун мўлжалланган. Тахмин қилинишича, Қизил сайёрада тўлиқ автоном манзилгоҳ қурилиб, у ерга ярим асрдан кейин миллионга яқин одам кўчиб ўтади.
Мавзуга оид
22:03 / 25.10.2024
Crew Dragon-8 космик кемаси ХКСдан муваффақиятли қайтиб келди
22:13 / 24.10.2024
SpaceX компанияси Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда ёрдам беради
21:00 / 15.10.2024
SpaceX компанияси Starlink учун яна 43 та сунъий йўлдошни орбитага учирди
19:30 / 13.10.2024