19:49 / 19.02.2017
19913

Эрон «бахтсизликлар қутиси» очилиб кетишидан огоҳлантирди

Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зарифнинг маълум қилишича, ядровий дастур бўйича келишувга эришиш мақсадидаги музокаралар оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда NBC хабарида айтилган.

«Бу кўп томонлама келишув, кўп томонлама келишув эса муҳокама қилинмаслиги керак, йўқса, бундай музокаралар «Пандора қутиси» (Пандора ҳақидаги қадимги грек афсонасида бахтсизликлар қутиси - таҳр.) очилиб кетишига сабаб бўлади», — деган у.

У шунингдек, Эрон раҳбарияти АҚШнинг янги маъмурияти билан зиддиятга киришмоқчи эмаслигини, ақл ва мулоҳазакорлик тантана қилишига ишонишини қайд этган.

Бундан олдинроқ, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг ўринбосари Сергей Рябков ҳам Эроннинг ядровий дастури ҳақидаги келишувни қайтадан кўриб чиқишга уриниш «Пандора қутиси»нинг очилишига сабаб бўлиши ҳақида гапирганди.

Top