Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом дунёсининг 2017 йилги туристик пойтахти номи эълон қилинди
Саудия Арабистонида Мадина шаҳрининг Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ) томонидан ислом дунёсининг 2017 йилдаги туристик пойтахти деб эълон қилинишига бағишланган бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида "Анадолу" нашри хабар берди.
Мадина шаҳрининг туризм ва тараққиёт бўйича бошқармаси раҳбари Султон бин Салмон бин Абдулазиз иштирокидаги махсус маросимда шаҳарда йил давомида бўлиб ўтиши режалаштирилган тадбирлар дастури тақдим этилди.
Маросимда Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг Мадинага кўчиб ўтишига оид мусиқий асарлар янгради, шунингдек фольклор шоу ва миллий рақслар ҳам намойиш этилди.

Мадина шаҳри ИҲТ мамлакатларининг туризм вазирлари иштирокидаги конференцияда ислом оламининг туристик пойтахти сифатида танланган.
Ислом оламининг 2016 йилги туристик пойтахти Туркиянинг Конья шаҳри бўлган.
Мавзуга оид
11:42 / 11.12.2025
Экоҳудудларда туристик сўқмоқлар ташкил этилади
09:50 / 04.12.2025
Ўзбекистон Гоа билан туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўймоқда
16:06 / 27.11.2025
Ўзбекистонда туризм орқали 19 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди
14:30 / 26.11.2025