Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Қўшработда носоз йўл туфайли одамлар тутдек тўкилмоқда
Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани йўллари шу қадар ўйдим-чуқурки, аҳоли вилоят марказига бориб келгунча тутдек тўкилмоқда, деб ёзади 1news.uz “Жамият” нашрига таяниб. Маълум қилинишича, транспорт воситалари бундай ҳолатда таъмирталаб ҳолга тушмоқда,
Хабарга кўра, 2015 йил июнда тумандаги Кориз қишлоғидан асфальт ётқизиш бошланган, аммо бир километрга бориб-бормай ишлар тақа-тақ тўхтаб қолган.
Хабарда айтилишича “Республика йўл жамғармасининг йўлни таъмирлаб бериш ҳақидаги ёқимли ваъдалари ҳам қоғозда қолиб кетган”. Қайд этилишича, Йўл жамғармасига пул тўлаётган одамларнинг сабр косаси тўлган ва мутасаддилардан амалий ишни талаб қилишмоқда.
Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:40 / 26.12.2025