Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубайда 63 ёшли аёл қиз фарзандни дунёга келтирди
Дубайда 63 ёшли аёл соғлом қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақида GulfNews нашрида хабар берилди.
Бола якшанба куни эрталаб туғилган бўлиб, унинг вазни 2,25 килограммни ташкил қилган.
Шифокорнинг сўзларига кўра, аёл ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида шифохонага жойлаштирилган. Унга Ҳиндистонда ЭКУ амалиёти ўтказилган. Ҳомиладорлик даврида аёлнинг соғлиғида кўплаб муаммолар юзага келган.
Чақалоқнинг ота-онаси (ота - 61 ёшда, она 63 ёшда) ўз исми шарифини ошкор қилишни исташмади. Шунга қарамай, аёл улар қиз фарзандли бўлганидан жуда хурсанд эканликларини яширмади.
Шифохонадан олинган маълумотларга кўра, аёлнинг аввалги оиласидан икки нафар катта ёшли фарзанди бор.
Ҳозирда бола интенсив терапия бўлимига ўтказилган, унинг аҳволи ижобий баҳоланмоқда. Онанинг аҳволи ҳам жуда яхши бўлиб, уларнинг яқин кунларда оиласи бағрига қайтиши мумкинлиги маълум қилинди.
Мавзуга оид
22:38 / 16.11.2025
Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилди
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
22:02 / 07.11.2025
Дубай бадавлат одамлар учун энг жозибадор шаҳарлар рейтингида етакчилик қилмоқда
17:00 / 22.10.2025