11:28 / 21.02.2017
10645

Гвардиола кимни энг яхши мураббий деб ҳисоблашини маълум қилди

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Марсело Бьельса «Лилль» жамоасига бош мураббий этиб тайинлангани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Франция клуби аргентиналик мутахассис билан икки йиллик шартнома ҳақида келишиб олди ҳамда келишув 2017 йилнинг 1 июлидан кучга киради.

«Мен Марсело Бьельсага қойил қоламан, сабаби у ўйинчиларни янада яхшироқ қила олади. Мен Бьелсада ўйнаб, сўнг у ҳақида ёмон нимадир айтган биронта йигитни учратмаганман. Улар унга ҳар доим раҳмат дейишган. 

У менга маслаҳатлар билан ёрдам берган. Ҳар доим у билан суҳбатлашсам, ёрдам беришга тайёр эканини ҳис этаман. У фаолияти давомида қанча совринларни ютиб олгани аҳамиятсиз. Мураббийлар ҳақида кўпинча ютиб олинган совринлар сонидан келиб чиқиб фикр юритишади, бироқ Бьельса футболга ва кўплаб ўйинчиларга жуда ҳам катта таъсир кўрсатган мутахассис. Айнан шу сабабдан у мен учун дунёдаги энг яхши мураббий», - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Goal нашри.

Top