09:56 / 23.02.2017
9072

Нью-Йоркда Чуркин билан видолашишди

Нью-Йоркда 300 дан кўпроқ россиялик ва хорижий дипломат Россиянинг БМТдаги доимий вакили бўлган марҳум Виталий Чуркин билан видолашиш маросимига келдилар, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.  

"300 дан кўпроқ россиялик ва хорижий дипломат Нью-Йоркдаги мотам маросимда Чуркин билан видолашгани келдилар", деб маълум қилди Россия дипломатик миссияси. 

Мотам маросимида Чуркиннинг беваси Ирина Чуркина ва унинг ўғли Максим, Россиянинг Вашингтондаги элчиси Сергей Кисляк, АҚШ ва Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакиллари Никки Хейли ва Қайрат Умаров, Чуркиннинг ўринбосарлари  Петр Ильичев ва Владимир Сафронков ҳамда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш нутқ сўзладилар.

Гутерриш Чуркиннинг Хавфсизлик кенгашидаги "бенуқсон обрўси" ва ҳамкасблари орасида катта ҳурматга эга бўлганини таъкидлаб ўтди. 

"Агар жаннатда одамлар ишлаши керак бўлса, менимча Тангри уни дипломат қилиб тайинлайди", деб айтди Гуттериш. 

Россиянинг БМТдаги доимий вакили лавозимини 2006 йил 8 апрелдан эгаллаб келган Виталий Чуркин 20 февралда, 65 ёшига бир кун қолганда вафот этди.

21 февралда БМТ Хавфсизлик кенгаши Чуркин хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаган. 23 февралда Нью-Йорк вақти билан соат 18:00да Россиянинг АҚШДаги элчихонасида Чуркин хотирасига таъзиялар китоби очилади.  

Top