Миср 1 март кунидан мамлакатга кириш визаларини деярли 2,5 маротабага оширмоқда. Маълум қилинишича, кириш визалари нархи 25 доллардан 60 долларгача, кўп маротабалик визалар нархи эса 70 долларгача оширилган.
Тегишли огоҳлантиришлар мамлакатнинг барча чегара пунктлари – аэропортлар, денгиз портлари ва қуруқликдаги чегара ўтиш жойларига жўнатилди. Бу чора мамлакатга келиб чегарада виза олаётган сайёҳларга ҳам, визани олдиндан консуллик хизматида олувчилар ҳам бирдек тааллуқли бўлади.
Миср ҳукумати охирги марта виза нархини 2014 йилда 15 доллардан 25 долларгача оширганди.