Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Умра-2017" дастури доирасида Жиддага қанча рейс амалга оширилиши маълум
20 февралдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Умра-2017” дастури доирасида мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлади.
Умра зиёратига боришни истаган ўзбекистонликлар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига Boeing-767 ҳаво кемаларида етказилмоқда.
Жорий йил дастур доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйлаб 30та рейсни амалга ошириш режалаштирилган, тахминан 5 500 йўловчини етказиш мўлжалланган.
“Умра-2017” дастурини амалга ошириш учун Миллий авиакомпаниянинг юқори малакали мутахассислари жалб этилди, улар йўловчиларга барча керакли шароитларни яратиш учун қўлларидан келган барча ишни амалга оширишмоқда.
Алоҳида эътибор бортдаги таомларга қаратилган бўлиб, улар ичига “ҳалол” гўшт маҳсулотлари, қуруқ мевалар, салатлар ва ширинликлар киради.
“Умра-2017” дастури 11 апрелга қадар давом этади.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026