Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ шимолий кореялик дипломатга виза беришдан бош тортди
АҚШ давлат департаменти КХДР ташқи ишлар вазирлиги ходими Чо Сон Хуга виза беришдан бош тортди. У Қўшма Штатларга америкалик собиқ амалдорлар билан музокараларда иштирок этиш мақсадида бормоқчи бўлган, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.
Таъкидланишича, Давлат департаменти вакиллари виза бермаслик билан боғлиқ ҳолатга изоҳ беришмаган. Нима сабабдан рад этилганига ҳам ойдинлик киритилмаган.
КХДР ташқи ишлар вазирлигидаги Америка билан муносабатлар бўлими раҳбари Чо Сон Ху АҚШга “экспертлик дипломатияси” шакли доирасидаги учрашувга бориши лозим эди, у собиқ амалдорлар билан, шунингдек турли тадқиқот марказлари экспертлари билан миллатларо можароларни ҳал қилиш йўлларини қидириш мақсадида норасмий музокаралар олиб боришни назарда тутганди.
Тахминларга кўра, АҚШ ҳудудида сўнгги олти йил давомидаги илк шундай маслаҳатлашувларга айланиши керак бўлган музокаралар Нью-Йоркда 1-2 март кунлари бўлиб ўтиши белгиланган. Давлат департаментининг Шимолий Корея вакилига виза бермаслик туфайли учрашув бекор қилинди деб ҳисобланади.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан расмий равишда учрашиши мумкинлигини истисто қилмагани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
09:13
Венгрия АҚШ билан газ етказиб бериш бўйича келишувга эришди
08:51
Трамп Сурия ва бошқа давлатлар фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади
09:46 / 16.12.2025
Берлиндаги музокаралар: АҚШ Донбассни топширишни талаб қилмоқда
13:27 / 15.12.2025