Жамият | 00:58 / 25.02.2017
20722
1 дақиқада ўқилади

Ёқа ушлайсан: Америкалик жодугарлар Трампни "иссиқ-совуқ" қилишмоқчи

Фото: Eloy Alonso / Reuters

Америкалик жодугарлар, афсун ўқувчилар ва "бошқа сеҳр-жоду қўлловчилар" АҚШ президенти Дональд Трампга қарши бирлашишга қарор қилишди. Бу ҳақда WND нашри хабар бермоқда.  

Улар Трамп ва унга ёрдам берувчиларнинг "қўл-оёғини боғлаб қўйишга" қаратилган маросимларни ҳар ой қайтаётган ой вақти яримтунда, Трамп ўз ишчи хонасини тарк этган вақтда ўтказишни тавсия қилишмоқда. Бундай биринчи "иссиқ-совуқ қилиш" маросими 25 февралга ўтар кечаси (Тошкент вақти билан 26 февраль соат 10:00)  ўтказилмоқчи.

Таъкидланишича, бундай маросимлар Трамп президент лавозимидан четлатилмагунча давом эттирилаверади. Жодугарлар ҳаттоки Facebook’да Трампга қарши маросимларга бағишланган саҳифа очишди. Бу саҳифадаги хабарларда Трампга қарши ўтказиш таклиф қилинадиган турли маросимлар таърифлаб берилган.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид