Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашини тарк этиши мумкин
© AP Photo
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маъмурияти БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Politico нашри америкалик амалдорларга асосланган ҳолда хабар тарқатди.
Нашр манбаси маълумотига кўра, АҚШ бу қадамни ташлаши БМТнинг Исроил қураётган ноқонуний манзилгоҳлар юзасидан резолюциясига жавобан бўлиши мумкин.
БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг кейинги мажлисида ушбу масала муҳокама қилинди, аммо Politico нашрида ёзилишича, АҚШ томонидан қандайдир қарор кутилмаяпти.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши 23 декабрь куни кўпчилик овоз билан қабул қилган резолюция Исроилдан Фаластиннинг оккупация қилинган ҳудудларида манзилгоҳлар қуриб, у ерга яҳудийларни кўчириш хатти-ҳаракатларини зудлик билан тўхтатиш талаб қилади. Ҳужжатни Хавфсизлик кенгашининг 14 аъзоси қўллаб-қувватлади, АҚШ делегацияси бетараф қолди, вето ҳуқуқидан фойдаланмади.
Мавзуга оид
09:09 / 16.01.2026
“Эронда 800 та қатл тўхтатилди”: Оқ уй Трампнинг баёнотини изоҳлади
15:27 / 14.01.2026
БМТ: 2025 йил Украинада тинч аҳоли учун энг қонли йил бўлди
23:29 / 08.01.2026
АҚШ БМТ Яшил иқлим фондидан чиқди
14:14 / 08.01.2026