18:48 / 26.02.2017
66616

Фото: Ўзбекистон Хитойдан кемалар партиясини қабул қилиб олди

24 февраль куни тонгида «Юйсиньоу» (Чунцин-Синьцзян-Европа) халқаро темир йўл маршрути орқали Чунциндан юборилган кемалар партияси Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда «Жэньминь жибао» газетаси хабар берган.

Бу Хитойдан Ўзбекистонга шундай типдаги маҳсулотнинг темир йўл орқали юборилган илк партияси бўлди.

Манба маълумотига кўра, Хитойнинг Ўзбекистонга тақдим этган бу ёрдами «Битта минтақа, битта йўл» миллий дастури доирасида етказилди. Бу кемалар Ўзбекистондаги каналларни тозалашда қўлланади. Бундай кемалардан жами 20таси келтирилиши кўзда тутилган. Кемалар 5та партия орқали етказилиши белгиланган, биринчи партияда 3та кема келтирилган.

 

Top