Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған ИҲТ саммити доирасида бир неча давлат президентлари билан учрашди
Покистоннинг Исломобод шаҳрида Туркия ва Эрон президентлари - Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ҳасан Руҳоний ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида "Анадолу" нашри хабар берди.
Бирга бир форматидаги учрашув Исломободдаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг 13-саммити доирасида бўлиб ўтди.
Музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди ва бир соат атрофида давом этди.
Бундан ташқари Ражаб Тоййиб Эрдўған ёпиқ эшиклар ортида Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ҳамда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан ҳам бирга-бир форматда учрашди. Барча учрашувлар Serena меҳмонхонасида бўлиб ўтиб, бир соат атрофида давом этган.



Мавзуга оид
14:00 / 24.12.2025
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев келгусидаги тадбирлар режасини кўриб чиқди
11:30 / 18.11.2025
“Марказий Осиё Озарбойжон билан янада кучли бўлади” – таҳлилчилар билан суҳбат
13:48 / 16.11.2025
«Узоқни кўра оладиган сиёсатчи» – Алиев Мирзиёевнинг ўзаро муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳақида
15:29 / 15.11.2025