Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия 2024 йилги Европа чемпионати мезбонлиги учун ариза топширди
Германия УЕФАга 2024 йилги Европа чемпионати мезбонлиги учун расман ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Германия футбол иттифоқи (DFB) сайтида маълум қилинган.
Хабар қилинишича, 28 февраль куни УЕФАнинг Ньон шаҳридаги қароргоҳида DFB президенти Райнхард Гриндел ва УЕФА бош котиби Теодор Теодорис ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Ушбу учрашув вақтида Гриндел аризани Теодорисга топширган.
УЕФА бош котиби 40 саҳифали мурожаатни қабул қилган, унда Германия Евро-2024 ўйинларини 17 шаҳар бўйлаб ўтказа олиши тақдимот қилинган.
Турнир мезбони 2018 йилнинг сентябрида маълум қилинади.
Маълумот учун, Германия 1988 йилда Европа чемпионатига мезбонлик қилган, шунингдек, 1974 ва 2006 йилларда жаҳон чемпионатини қабул қилган.
Мавзуга оид
11:47 / 05.12.2025
Сўров: немислар ҳукумат ва пенсия тизимидан норози
08:40 / 05.12.2025
Мерц АҚШга Россиянинг музлатилган активларини беришга қарши чиқди
16:30 / 04.12.2025
Берлин Украинага қурол-яроғ ёрдамини 200 млн долларга оширади
16:43 / 03.12.2025