14:46 / 01.03.2017
6645

Отларнинг пианино чалганини кўрганмисиз?

Мёрфи лақабли ақлли ва истеъдодли жониворнинг эгаси Софи Бейнбриж отининг фақат ўзигагина маълум бўлган "мусиқий асарлар"ни чалишини тасвирга туширишни яхши кўради. Бунда от бармоқлар ўрнига лабларидан фойдаланади. "Сегодня" нашри мазкур ажойиб видео билан бўлишди. 

Мёрфининг соҳибаси айтишича, "мусиқачи" фермада бир йилча илгари пайдо бўлган - уни жонивор билан  ёмон муносабатда бўлган кишидан тортиб олишган. 

Дастлаб Мёрфи мутлақо ёввойи ва ўргатилмаган от бўлган, бироқ ҳозир доимий парвариш ва мусиқага бўлган муҳаббат туфайли ҳақиқий юлдузга айланмоқда. 

Top