17:31 / 01.03.2017
8193

Ўзбекистон-Покистон савдо уйи очилди

Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида Ўзбекистон-Покистон савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Покистон ОАВ маълумотига кўра, савдо уйининг инаугурация маросими Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонасида сешанба куни ўтказилган.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов иштирок этди.

Маросим чоғида Рўзиқулов Ўзбекистон Покистонда ўз маҳсулотини намойиш этаётганини таъкидлади ҳамда Покистон бу маҳсулотларга қизиқиш билдиради, деб умид қилди.

Top