08:25 / 01.03.2017
66284

Ўзбекистонда меҳнат дафтарчалари бекор қилиниши мумкин

Norma портали мутахассислари меҳнат стажини тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш бўйича бир қатор чораларни таклиф қилишмоқда.

Дунёнинг кўплаб давлатларида меҳнат дафтарчлари ўрнига солиқ тўловчилар, ишчилар, меҳнатни ҳисобга олишнинг электрон тизимларидан фойдаланилади.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, айни вақтда меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисоблансада, бироқ амалда ягона ҳужжат эмас. Амалиётда пенсия миқдори белгиланаётганда меҳнат стажи меҳнат дафтарчасидан ташқари, маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, ойлик маоши ведомостлари, меҳнат шартномалари, архив маълумотномалари ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. 

Ҳақиқатда эса меҳнат стажи ўрнига суғурта бадаллари тўланган даврлар ҳисобга олинади, бу эса меҳнат дафтарчасининг қийматини йўққа чиқаради. Бугунги кунда Пенсия жамғармаси меҳнат стажи ҳақидаги маълумотларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестридан олади.

Бу эса меҳнат дафтарчаси юритишни бошқарувчи ходимларнинг анча вақтини талаб қилувчи ортиқча ишга айлантиради. Ҳозирда 2005 йилдан бошлаб бирор одамнинг меҳнат стажини меҳнат дафтарчасисиз ҳам олиб бориш мумкин. Бунда одамлар меҳнат дафтарчалари билан тасдиқлашлари керак бўлган даврлар сақланиб қолади, яъни бу 2005 йилгача бўлган меҳнат стажидир.

Шуларни ҳисобга олиб, мутахассислар меҳнат дафтарчалари юритишни бекор қилишни таклиф қилишмоқда. Бу қарорни татбиқ қилишни соддалаштириш мақсадида 2005 йилгача бўлган давр учун меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат меҳнат дафтарчаси бўлиб қолиши, 2005 йилдан кейинги давр учун эса жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари бўлиши таклиф қилинмоқда. 

Top