Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия Ўзбекистонга янги элчисини жўнатди
2 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Австралиянинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Питер Мартин Тешни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Элчи Ўзбекистон президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Австралия муносабатларини ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш мақсадида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун янги марраларни биргаликда белгилаш имконини берувчи вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш амалиётини давом эттиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни кенгайтириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
22:14 / 25.01.2026
Австралияда кенгурулар велопойганинг “белига тепишди”
18:50 / 20.01.2026
Австралияда акулалар ҳужумидан кейин ўнлаб пляж ёпилди
18:18 / 13.01.2026
Meta Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг қарийб 550 минг аккаунтини блоклади
18:29 / 17.12.2025