Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарё вилоят хотин-қизлар қўмитаси раҳбари ўзгарди
Сирдарё вилоят хотин-қизлар қўмитаси раёсатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар тарқатди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева сўзга чиқиб, қўмитанинг иш фаолияти ва тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида, жамиятда хотин-қизларнинг роли ҳақида гапирди.
Йиғилишда шу кунга қадар вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасида ишлаб келган Дилшода Ҳайдарова бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Танзила Норбоева мазкур лавозимга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилфуза Ўролова номзодини тавсия этиш бўйича таклиф киритди.
Таклиф раёсат аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди ва Дилфуза Ўролова Сирдарё вилояти ҳокими ўрибосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб сайланди.
Мавзуга оид
09:36 / 05.12.2025
Венгриянинг “смарт қишлоқ” тажрибаси Сирдарёда синаб кўрилади
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
13:51 / 04.12.2025
Шавкат Мирзиёев биоаксал полипропилен плёнка ишлаб чиқарадиган ягона корхона фаолияти билан танишди
12:16 / 04.12.2025