Жаҳон | 08:29 / 07.03.2017
4915
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Япония етакчилари Шимолий Корея ракета синовларини муҳокама қилишди

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Япония бош вазири Синдзо Абэ 7 март эрталаб телефон орқали мулоқот қилишди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Етакчилар жумладан Шимолий Корея томондан 6 март куни ўтказилган ракета синовларини муҳокама қилишган. 

"Президент Трамп АҚШ Японияни 100 фоиз қўллаб-қувватлашини айтган. У шунингдек бу позицияни япониялик фуқароларга  етказиб қўйишни сўраган", деб айтди Абэ.

Аввалроқ Шимолий Корея ракета парвозларини АҚШнинг Япониядаги базаларига зарба беришнинг машқ қилиниши деб атаганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид