Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманободда Ўзбекистоннинг Биринчи Президентига ўрнатилган ёдгорлик очиб берилди
Туркманободда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга ўрнатилган ёдгорлик очилди. Туркманистоннинг Либоп вилояти маъмурий марказининг асосий кўчаларидан бири ҳам унинг номи билан аталади. Ёдгорликнинг очилиши муносабати билан ташкил этилган маросимда Ўзбекистон ва Туркманистон давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ҳамда Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
Туркманистон раҳбари йиғилганлар олдида нутқ сўзлар экан, Ислом Каримовнинг ўзбек-туркман давлатлараро муносабатларини ривожлантиришдаги ўрнини юқори баҳолади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентига энг яхши ёдгорлик – бу унинг ишини муносиб давом эттиришдир, деган Президент Гурбангули Бердимуҳамедов. У ўзаро тушунишнинг юқори даражаси, умумий тарихий илдизлар келгусида ҳам амалий давлатлараро ҳамкорликнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирган.

Давлат раҳбарлари Ислом Каримовга ўрнатилган ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйишди.
Мавзуга оид
18:30 / 19.01.2026
Туркманистон постсовет ҳудудидаги энг ҳушёр мамлакат деб тан олинди
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026