Жаҳон | 09:41 / 08.03.2017
5344
1 дақиқада ўқилади

Малайзия Шимолий Корея билан дипломатик алоқаларни узмайди

Малайзия КХДР билан дипломатик муносабатларни тўхтатиш ниятида эмас. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Нажиб Раззоқ чоршанба куни парламентда маълум қилди.

"Биз Пхеньяндаги элчихонани ёпмаймиз ва КХДР билан муносабатларни давом эттирамиз", - деди у. Унинг сўзларига кўра, "музокаралар учун йўлак керак".

Бундан ташқари, ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, "БМТга кўриб чиқиш учун топширишдан аввал масалани (дипломатик можаро ҳақидаги) қўшимча равишда ўрганиб чиқиш лозим".

Ўтган ҳафта Малайзия мамлакатдан КХДР элчисини чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилди, шундан сўнг Пхеьяндаги Малайзия дипломатик миссияси раҳбарига нисбатан жавоб чоралари кўрилди. Кейинроқ КХДР Малайзия фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбормаслигини маълум қилди. Нажиб Раззоқ эса сешанба куни КХДРга нисбатан худди шундай чекловларни киритди.

Мавзуга оид