Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўсул яқинида ИШИДнинг 500 қурбони кўмилган қабр топилди
Ироқлик кўнгилли аскарлар Мўсул яқинидаги Бадуш турмаси ҳудудида 2014 йилда ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан амалга оширилган жазолашнинг 500 қурбони кўмилган бўлиши мумкин бўлган оммавий қабристонни топдилар.
Террорчилар турмани 2014 йил июнда ичидаги маҳбуслар билан эгаллаб олиб, у ерда сақланган шиа мусулмонларини отиб ташлашган.
"Халқ лашкарларининг иккинчи бригадаси Бадуш турмасининг 500 га яқин маҳбуси суяклари бўлган оммавий қабристонни топишди. Бу маҳбуслар ИШИД жиноий тўдаси томонидан қатл этилган", деб айтилган лашкарларга тегишли сайтда.
Лашкарлар бу жиноятга алоқадор бўлган 87 жангарини қўлга олишганини маълум қилишган.
Ироқлик ҳарбийлар турмани март ойи бошида ўз назоратларига қайтара олишган. Аксарияти шиалардан ташкил топган кўнгилли аскарлар отрядлари ҳарбийларга кўмак бермоқда.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025