Сеулда президент истеъфосидан кейинги тўқнашувларда учинчи киши ҳалок бўлди
Жанубий Корея Конституциявий суди Пак Кин Хега нисбатан парламент қўллаган импичмент қонуний эканини тасдиқлагач бошланиб кетган норозилик намойишларида учинчи киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ёнхап агентлиги хабар қилмоқда.
Учинчи киши 11 март куни эрталаб шифохонада жароҳатлар туфайли вафот этган. Ҳозирда, унинг ўлимига нима сабаб бўлгани аниқланмоқда. 10 март куни президент тарафдорлари ва ундан норози кайфиятда бўлганлар орасидаги тўқнашувларда 2 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Маълумотларга кўра, суд қароридан норози бўлган президент тарафдорлари таёқлар ва қувур парчалари билан қуролланиб, суд биносини эгаллаб олишга уринган. Улар ҳатто суд қарорини кутиб турган журналистларга ҳам ташланишган. Киодо агентлигининг маълум қилишича, 10 нафар ОАВ ходими тан жароҳати олган. Жабрланганлар орасида яна 70 киши ҳам бор.
Таъкидлаш жоизки, Пак Кин Хе Жанубий Кореянинг илк аёл президенти ва коррупция можароси туфайли эълон қилинган импичмент бўйича ҳокимиятдан четлаштирилган биринчи президенти бўлди. Эндиликда, 60 кун ичида навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтиши керак.
Мавзуга оид
16:31 / 18.12.2024
Исёнда айбланаётган Жанубий Корея президенти полиция сўроқига келмади
21:54 / 17.12.2024
Жанубий Корея Тошкент—Самарқанд темирйўлининг янги тармоғини лойиҳалаштиришни бошлади
16:45 / 17.12.2024
Жанубий Кореяда армия бош штаби бошлиғи ҳибсга олинди
11:00 / 17.12.2024