Жаҳон | 07:28 / 11.03.2017
8610
1 дақиқада ўқилади

Трамп Маҳмуд Аббосни Оқ уйга таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп қисман тан олинган Фаластин давлатининг президенти Маҳмуд Аббосни Оқ уйга келишга таклиф қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Президент Дональд Трамп Аббосни яқин орада Оқ уйга келишга таклиф қилди", деб айтди Фаластин етакчисининг вакили Набил Абу Рдайнах.

Етакчилар бу ҳақда телефон орқали мулоқотда келишиб олишган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид