00:59 / 12.03.2017
16349

Нидерландия полицияси турк вазири машинасини тўхтатди

Нидерландия полицияси Роттердамда Туркиянинг оила ишлари ва ижтимоий сиёсат вазири Фатма Бетул Саён Кайя автомобилини тўхтатди. Бу ҳақда "Эр-тэ-вэ Рейнмонд" телеканали хабар бермоқда

Вазир Нидерландияга Германиядан автомобилда келган, чунки аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлунинг самолётига Нидерландияда қўнишга рухсат берилмаган. Ҳозирда Туркия ҳукумати аъзолари мамлакатдаги конституциявий ислоҳотни қўллаб-қувватлаш мақсадида Европанинг бир қатор давлатларида сиёсий кампания ўтказишмоқда. Нидерландияда эса турк сиёсатчиларининг иштирокидаги тадбирлар хавфсизлик нуқтаи назаридан тақиқлаб қўйилди.   

Аввалроқ Кайя Нидерландияга автомобилда бўлса ҳам етиб олишини айтганди.

Вазият қандай ривожланиши ноаниқ қолмоқда. Кайя уни бир неча ўнлаб голландиялик турклар кутаётган консулликка келиши керак эди. Бироқ Роттердам раҳбарияти консулликка олиб келувчи барча йўлларни беркитиб, бунга тўсқинлик қилиши мумкин. 

Top