12:29 / 12.03.2017
18979

Сўкағон ҳакам. «Барселона» ва «ПСЖ» учрашуви атрофидаги яна бир можаро

«ПСЖ» Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасида «Барселона»га қарши кечган ва 1:6 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйинда ҳакамлик қилган германиялик ҳакам Дениз Айтекиннинг қарорларидан норози бўлди. Le Parisien хабарига кўра, бу ҳали ҳаммаси эмас. 

38 ёшли ҳакам ўйин давомида меҳмонлар дарвозасига баҳсли иккита пенальти белгилади, ўз навбатида Хавьер Маскерано Анхель Ди Марияни жарима майдони ҳудудида йиқитганида каталонияликлар дарвозасига пенатльти белгиламади.

«ПСЖ» футболчилари бир неча марта ҳакамга унинг қарорлари юзасидан эътироз билдиришган. Ҳакам эса уларга жавобан сўкиниб ташлаган. Манбанинг ёзишича, футболчилар унинг тилидан «Fuck you» сўзларини эшитишган.

Айтекин жорий мавсумда Чемпионлар лигасининг бошқа учрашувларида ишламаслиги айтилмоқда.

Top