Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия мамлакатга Нидерландия элчиси қайтишини истамаяпти
Туркия ташқи ишлар вазирлиги Нидерландия ҳукуматининг турк вазирларига нисбатан таҳқирловчи хатти-ҳаракатлари қораланган ёзма баёнот билан чиқди.
Баёнотда Нидерландия раҳбарияти Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлуга турк жамоаси вакиллари ва турк дипломатлари билан кўришишга рухсат бермагани айтилган.
"Нидерландия раҳбарияти бошидан дипломатик меъёрларга зид келувчи йўлни намойиш қилганди. Анқара Нидерландия ҳукумати томондан адоватга йўғрилган бундай муносабатни ва нохолис ёндашувни қоралайди ва унинг қарорига норозилик билдиради", дейилган ҳужжатда.
Туркия Нидерландиянинг бу сиёсатига норозилик сифатида айни вақтда таътилда бўлган Нидерландиянинг Туркиядаги элчисига маълум вақтга ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортишни тавсия қилди.
"Туркия ва Нидерландиядаги турк жамоасига қарши қабул қилинган бу даҳшатли қарор икки давлат ўртасидаги дипломатик, сиёсий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги муносабатлар учун жиддий оқибатларга олиб келади. Биз бу ҳақда Нидерландия ҳукуматини огоҳ қилмоқдамиз", деб айтилди хабарда.
Мавзуга оид
14:43 / 17.12.2025
РФ Европа судига даъволар киритган ННТни “номақбул” деб эълон қилди
14:25 / 15.12.2025
Амстердамда ЦАҲАЛ кантори чиқишига қарши намойишда 22 киши ушланди
12:13 / 13.12.2025
Сардор Рустамбоев Непалда элчи сифатида расман фаолият бошлади
13:53 / 11.12.2025