Жаҳон | 17:25 / 13.03.2017
5854
2 дақиқада ўқилади

Шварценеггер АҚШ сенатига номзодини илгари суриш борасида якуний қарорга келди

Калифорния штатининг собиқ губернатори ва актёр Арнольд Шварценеггер мамлакат сенатига ўз номзодини илгари суришига доир хабарларни рад этди. Бу ҳақда Politico газетаси актёрнинг Facebook саҳифасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда

Киноюлдуз ўз диққатини сиёсий ислоҳотларга қаратади. 

«Мен кўпчиликнинг сенатга сайланишимни сўраганидан хурсандман. Аммо, менинг ҳозирги вазифам Калифорнияда ўтказганимиздек, мамлакатда ҳам сайлов округларининг чегарасини ўзгартириш ислоҳотини ўтказиш орқали Вашингтоннинг ақлини киритиб қўйишдан иборат», — деб ёзган Шварценеггер.

Республикачилар, ўз навбатида, собиқ губернатор вақт ўтиб, 2018 йилда сенатор бўлишга қарор қилса, у Калифорния штатидан сенатор-демократ Дайэнн Файнстайнга рақиб бўлишини айтишди. Нашр манбасининг сўзларига кўра, Шварценеггер АҚШ президенти Дональд Трамп йўлидан сезиларли фарқ қилувчи режани таклиф этиши мумкин эди. 

Аввалроқ, айнан Politico нашри Арнольд Шварценеггернинг сенатор бўлиш истаги хусусида хабар берган эди. 

Мавзуга оид