Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тереза Мэй Шотландия мустақиллиги бўйича референдум ҳақида: "Сиёсат - бу ўйин эмас"
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Шотландия биринчи вазири Никола Стерженнинг мамлакатни Бирлашган Қироллик таркибидан олиб чиқиш бўйича референдумни ташкиллаштиришга бўлган уринишларини танқид остига олди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.
Мэй шунингдек Шотланд миллий партияси (ШМП) ва унинг етакчиси Стержен мазкур ташаббуси билан сиёсий қарашларининг торлигини намойиш қилаётганини таъкидлади.
"Бугун намойиш этилган ШМП қарашларининг торлиги чуқур таассуф уйғотади. Шотландия ҳукумати мамлакатимиз келажаги билан сиёсат ўйинини ўйнаш ўрнига ўз аҳолиси фаровонлиги учун ижтимоий хизматлар фаолиятига диққатини қаратиши лозим", - деди Буюк Британия ҳукумати раҳбари.
Мавзуга оид
20:07 / 30.01.2026
Буюк Британия ва Хитой ўзаро муносабатларда «қайта тикланиш» даврини бошлади. Бу Трампга ёқмаяпти
10:58 / 26.01.2026
Британияда “ФТБга ўхшаш” полиция хизмати пайдо бўлади
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
09:41 / 20.01.2026