Тошкентдаги 6та ўрта махсус таълим муассаси директори ишдан бўшатилган
Тошкентда кейинги икки ой давомида иккита ўрта махсус таълим муассасининг директори таълим-тарбия жараёни сусайтирилгани туфайли ишдан ҳайдалган. Бу ҳақда 14 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ўқув йили бошидан буён эса шу сабаб билан жами 6 нафар раҳбар лавозимдан олинган.
Матбуот анжмунида шаҳардаги мактаблар ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўқувчилар давомати ва ўқув жараёни таҳлил қилинган.
Маълум қилинишича, айни дамда пойтахт мактабларида давомат кўрсаткичлари 92-93 фоизни ташкил қилмоқда, лицей ва коллежларда эса бу кўрсаткич нисбатан яхшироқ — 94-95 фоиз.
Бундан олдинроқ мактабларда қониқарсиз давомат учун директор ишдан ҳайдалиши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:08 / 21.12.2024
Загребдаги мактабда пичоқли ҳужум: бир бола ҳалок бўлди, яраланганлар бор
19:39 / 19.12.2024
Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди
16:56 / 13.12.2024
Андижонда ҳоким ўқувчиларни армияга юборди, ИИБ бошлиғи “қизил тоифа”га ажратди. Бу тўғрими? — мутахассислар билан суҳбат
17:12 / 13.09.2024