Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон АҚШ билан ҳамкорликда ҳарбий шифокорларни тайёрлайди
Қозоғистон мудофаа вазирлигининг ҳарбий тиббиёт марказида АҚШ ҳарбий тиббий мутахассислари иштирокида инструкторлар ва парамедиклар учун курс ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда республика мудофаа вазирлиги матбуот хизмат хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, Қозоғистон қуролли кучлари тиббий хизматининг бир гуруҳ офицерлари АҚШнинг Сан-Антонио шаҳридаги тиббий мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган 4та марказига ташриф буюрган. Сафар ҳарбий-тиббий мутахассислар тайёрлаш бўйича ахборот алмашинуви дастури доирасида амалга оширилган.
Матбуот баённомасида таъқидланишича, бу каби ўқув курсларини ташкил этишдан мақсад жанг майдонида малакали биринчи тиббий ёрдамни кўрсата оладиган мутахассисларни тайёрлашдан иборатдир.
Мавзуга оид
15:42 / 31.01.2026
ICE'га қарши норозиликлар: АҚШда икки журналист ҳибсга олинди
09:40 / 31.01.2026
Федерал захира тизими раҳбарлигига номзод: Трамп ўз маслаҳатчисини танлади
09:01 / 31.01.2026
АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 млн саҳифадан ортиқ материални эълон қилди
23:40 / 30.01.2026