Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Найманлик томорқачи миллионерлар
Фарғона вилоятининг Бувайда тумани Найман қишлоғи сўнгги йилларда бутунлай янгича қиёфа касб этди. Илгари найманликлар фақат зиравор экиб, рўзғор тебратган бўлса, бугун деҳқончиликда нафақат туман, балки бутун вилоятда ҳам машҳур, деб хабар беради ЎзА агентлиги.
Қишлоқ аҳли томорқачиликда ўзига хос мактаб яратган. Ҳар бир хонадон кичкина томорқасидан йилига ўртача 20-50 миллион сўм атрофида даромад олмоқда. Баҳорги экин-тикин ишлари бошлангунига қадар найманликлар қалампир, помидор, бақлажон каби экинларни етказиб бериш бўйича 10 миллион донадан ортиқ кўчатга буюртма олишди.
– Томорқамиздаги 10 сотихли иссиқхонадан йилига уч марта ҳосил оламиз, оиламизнинг йиллик даромади 45-50 миллион сўм, – дейди 73 ёшли Акромжон ота Ёқубов. – Чол-кампир муборак ҳаж сафарига бориб келдик, икки ўғлим набираларим билан янги қурилган уйларда яшайди. Оиламиз ихтиёрида 3 “Neksia”, 1 “Damas” автомашинаси бор. 10 бошга яқин қорамол, 50 га яқин наслли товуқ оиламизнинг сут-қатиқ, тухумга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплайди, ортганини бозорга чиқарамиз.
Маҳалланинг Заковат кўчасида истиқомат қилувчи Абдусамат Эгамназаров томорқасида 5 сотих иссиқхона мавжуд. Ҳозирги кунда бу ерда етиштирилган булғор қалампири, помидор кўчатлари харидорларга мунтазир. Хонадон соҳибининг айтишича, оила баҳорги деҳқончиликдан 22-25 миллион сўм даромад олишни режалаштирмоқда.
Маҳаллада тадбиркорлар, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари йилдан-йилга ортиб бормоқда, жиноятчиликка деярли барҳам берилган.
Мавзуга оид
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
17:20 / 07.01.2026
Фарғонада ўқитувчиларни тун-у кун навбатчиликка мажбурлаган топшириқ вазирликдан тушгани маълум бўлди
20:40 / 06.01.2026
Фарғонада тадбиркорларга нисбатан чиқарилган ноқонуний маъмурий қарорлар бекор қилинди
22:32 / 23.12.2025