Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп халқаро ёрдам ҳажмини камайтирмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп халқаро ёрдам ажратиш ҳажмини камайтириш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уйнинг маъмурий-бюджет бошқармаси директори Мик Малвейни хабар қилди, деб ёзмоқда РИА «Новости».
«Президент хорижда камроқ ва бизнинг мамлакатимизда кўпроқ пул сарфлаши ҳақида маълум қилди. Шунинг учун биз бу сиёсатни амалга оширганимизда, хорижий ёрдам каби нарсалар қисқаради», - дея айтиб ўтди Малвейни АҚШнинг 2017 йилга мўлжалланган бюджети “хомаки” нусхаси тақдимотида.
Шунингдек Малвейнининг журналистларга маълум қилишича, улар «давлат департаменти бўйича кескин қисқартиришнинг гувоҳига айланадилар». Унинг сўзларига кўра, Оқ уйда Давлат департаментининг муҳим дипломатик функцияларини қисқартиришдан ҳимоя қилишган, деб ҳисоблашмоқда.
Мавзуга оид
15:42 / 31.01.2026
ICE'га қарши норозиликлар: АҚШда икки журналист ҳибсга олинди
09:40 / 31.01.2026
Федерал захира тизими раҳбарлигига номзод: Трамп ўз маслаҳатчисини танлади
09:01 / 31.01.2026
АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 млн саҳифадан ортиқ материални эълон қилди
23:40 / 30.01.2026