Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония разведка учун мўлжалланган навбатдаги сунъий йўлдошни учирди
Япония 17 март куни разведка учун мўлжалланган навбатдаги сунъий йўлдоши IGS Radar-5’ни учирди. Уни коинотга олиб чиққан H-2A/F33 ракета-ташувчининг Кагосима префектурасида жойлашган "Танэгасима" космодромидан парвози интернетда онлайн режимда трансляция қилинди.
Япониянинг JAXA аэрокоинот агентлиги маълумотларига кўра, сунъий йўлдош Mitsubishi Heavy Industries компанияси томондан яратилган. Компания яратган аввалги сунъий йўлдош Radar-4 2013 йил январда учирилганди.
Япония разведка сунъий йўлдошларини яратиш учун йилига 60 млрд иен (500 млн доллар) сарфлайди. Япония буни асосан Шимолий Кореяни кузатиш учун амалга оширади. Ҳозирда орбитада Японияга тегишли иккита оптик разведка сунъий йўлдоши "Когаку-3" ва "Когаку-4" ҳамда иккита радар сунъий йўлдош мавжуд. Оптик сунъий йўлдошлар Ерни, жумладан ҳарбий объектларни тасвирга олишга, радар сунъий йўлдошлар эса Ер сиртини тунги пайт ёки об-ҳаво булутли бўлган шароитларда кузатишга мўлжалланган.
Мавзуга оид
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
14:44 / 23.01.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда ойига камида 2 минг доллар маош таклиф этилмоқда
11:47 / 21.01.2026
Синдзо Абэни отиб ўлдирган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди
15:57 / 20.01.2026